Noble Quran » Ўзбек » Sorah An-Naba' ( The Great News )
Choose the reader
Ўзбек
Sorah An-Naba' ( The Great News ) - Verses Number 40
ثُمَّ كَلَّا سَيَعْلَمُونَ ( 5 )

Яна йўқ! Улар тезда биларлар! (Мушриклар азобни тортганларида қайта тирилиш нима эканлигини, унинг бўлиши ҳеч шубҳасиз ҳақ эканини албатта биладилар.)
وَأَنزَلْنَا مِنَ الْمُعْصِرَاتِ مَاءً ثَجَّاجًا ( 14 )

Ва сиқилган(булут)лардан оқувчи сувлар туширдик.
يَوْمَ يُنفَخُ فِي الصُّورِ فَتَأْتُونَ أَفْوَاجًا ( 18 )

У кунда сурга пуфланур ва сизлар тўп-тўп бўлиб келурсизлар.
لَّا يَذُوقُونَ فِيهَا بَرْدًا وَلَا شَرَابًا ( 24 )

Улар унда совуқни ҳам, шаробни ҳам татий олмаслар.
فَذُوقُوا فَلَن نَّزِيدَكُمْ إِلَّا عَذَابًا ( 30 )

Бас, татиб кўринглар, сизларга азобдан бошқа ҳеч нарсани зиёда қилмасмиз.
لَّا يَسْمَعُونَ فِيهَا لَغْوًا وَلَا كِذَّابًا ( 35 )

У ерда бекорчи гапларни ҳам, ёлғон гапларни ҳам эшитмаслар.
رَّبِّ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَمَا بَيْنَهُمَا الرَّحْمَٰنِ ۖ لَا يَمْلِكُونَ مِنْهُ خِطَابًا ( 37 )

У осмонлар, ер ва уларнинг орасидаги барча нарсаларнинг Роббиси, Роҳмандир, Унинг ҳузурида ҳеч ким хитоб қилишга қодир бўлмас.
يَوْمَ يَقُومُ الرُّوحُ وَالْمَلَائِكَةُ صَفًّا ۖ لَّا يَتَكَلَّمُونَ إِلَّا مَنْ أَذِنَ لَهُ الرَّحْمَٰنُ وَقَالَ صَوَابًا ( 38 )

Ўша кунда Руҳ ва фаришталар саф бўлиб турадир. Роҳман изн берганлар ва тўғри сўзлаганлардан ўзгалар гапира олмаслар.
ذَٰلِكَ الْيَوْمُ الْحَقُّ ۖ فَمَن شَاءَ اتَّخَذَ إِلَىٰ رَبِّهِ مَآبًا ( 39 )

У ҳақ кундир. Ким хоҳласа, ўз Роббисига қайтар йўл оладир.
إِنَّا أَنذَرْنَاكُمْ عَذَابًا قَرِيبًا يَوْمَ يَنظُرُ الْمَرْءُ مَا قَدَّمَتْ يَدَاهُ وَيَقُولُ الْكَافِرُ يَا لَيْتَنِي كُنتُ تُرَابًا ( 40 )

Албатта, Биз сизларни яқин келажакдаги азобдан қўрқитдик. У кунда, ҳар киши (қўли) тақдим қилган нарсага назар соладир. Ва кофир «кошки тупроқ бўлиб кетсам», –дейдир.
Random Books
- Араб тили дарслариУшбу китоб Мадина Ислом Университетининг араб тили тайёрлов курсининг ўқув манбаъларидан бири бўлиб (Араб тили дарслиги) китобининг биринчи қисмидур
Reveiwers : Шамсуддин Дарғомий
From issues : Талаба веб саҳифаси http://talaba.biz
Source : http://www.islamhouse.com/p/371342
- Оилавий ҳаётБиродаримиз Холид ибн Абдураҳмон Шаийънинг «Оилавий ҳаёт» деб номланган китобини эр-хотинлик мавзусида жуда фойдали ва нозик дид билан ёзилган деб ўйлайман. Бу китобда Росулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам ҳидоятларидан узоқ бўлиш ҳамда хотинлар билан муомала қилишни билмаслик оқибатида вужудга келадиган муаммолар хусусида сўз боради.
Formation : Холид ибн Абдурраҳмон
Source : http://www.islamhouse.com/p/124867
- Ислом мукаммал динҚўлингиздаги ушбу китобча аслида Мадина шаҳри пайғамбаримиз масжидларида Морокко подшоҳи талабига биноан бўлиб ўтган маъруза матни бўлиб унда дунёдаги барча ишлар унга бориб тақаладиган асосий ўнта масала баён қилинган.
Formation : Муҳаммад Амин Шинқитий
Translators : Шамсуддин Дарғомий
Source : http://www.islamhouse.com/p/279064
- Ақидага оид 200 савол ва жавобУшбу китоб эътиқод масалаларида энг муҳим ва асосий мавзуларни савол ва жавоб тарзида баён қилиб беради.
Formation : Ҳофиз Аҳмад Ал Ҳакамий
From issues : http://www.islamnuri.com
Source : http://www.islamhouse.com/p/191576
- Қисқача Аҳлуссунна вал-жамоа эътиқодиШайх Сауд ибн Иброхим Шураймнинг мукаддимаси Аллох таъолога хамдлар ва пайгамбарларнинг сўнггисига салавот ва саломлар бўлсин. Мен Аллох йўлидаги дўстим шайх Абдуллох ибн Абдулхамид Оли Исмоилнинг нажот топувчи фирка, мададланган тоифа _ “Ахлуссунна вал-жамоа” эътикоди хакида ёзган “ал-Важиз фий акидатис-салафис-солих” (Салаф солих эътикоди хакида мухтасар сайланма) номли китобини ўкиб чикдим. Бу бебахо ва фойдали китобдир. Муаллиф унда “ахлуссунна вал-жамоа” эътикодининг, ушлаган кимса нажот топадиган, юз ўгирган кимса халок бўладиган асослари хакида мухтасар хабарларни баён килган. Бу асослардан юз ўгиришдан Аллох сакласин! Муаллиф тахсинга лойик хизматлар килган. Чунки, у жумлаларни ўкувчи хамда тингловчи англаб олиши кулай бўлган енгил сўз ва маънолар билан тузган. Аллох таъоло унга яхшиликларни мукофот килиб, бу китоби билан мусулмонларни фойдалантирсин. Аллох таъоло бизга ва унга фойдали илм ва солих амалларни насиб этсин хамда барча мусулмонларни расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам, унинг сахобалари ва энг афзал асрларда яшаган (мусулмон) аждодлар йўлида юришга муваффак килсин! Аллох дуоларни эшитувчи ва ижобат килувчи зотдир.
Formation : Абдуллоҳ ибн Абдулҳамид Ал-Асарий
Source : http://www.islamhouse.com/p/158